Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air India авиакомпанияси сотувга қўйилди
Ҳиндистон ҳукумати охирги йилларда катта қарзга ботган Air India авиакомпаниясини хусусийлаштиришга рухсат берди.
Ҳиндистон молия вазири Арун Жейтлининг маълум қилишича, Ҳиндистон ҳукумати авиакомпаниянинг тўлиқ ёки қисман сотилишини маъқуллаган. Энди компаниянинг қандай улушини ва қандай шартларда сотиш масаласига аниқлик киритиб олиш керак.
Ҳукумат Air India’ни кўп йиллар давомида хусусийлаштиришга ҳаракат қилиб келган, бироқ ички мухолифат қаршилигига ва хусусий сармоячилар томондан қизиқиш йўқлигига дуч келган.
Авиакомпания 2007 йилдан бери зиён кўриб келади ва айни вақтда унинг қарзлари 7 млрд доллардан ошиб кетган. Охирги 6 йил ичида Ҳиндистон бюджетидан авиакомпанияни қўллаб-қувватлаш учун 3,6 млрд доллар ажратилган. Унинг Ҳиндистон бозоридаги улуши 2007 йилдаги 35 фоиздан 2017 йилдаги 14 фоизгача тушиб кетган.
Мавзуга оид
22:51 / 24.05.2025
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
16:52 / 07.05.2025
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?
17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
20:36 / 28.04.2025