Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиз ҳайвонот боғидаги Амур йўлбарси болалади (видео)
Жорий йилнинг 16 май куни Термиз ҳайвонот боғида парваришланаётган Амур йўлбарслари учтага кўпайди. Уларга ҳали лақаб танланмаган. Маълумотларга кўра, мазкур йўлбарсларни рангига қараб ажратиш мумкин экан.
Маълумотларга кўра, йўлбарс болаларига ҳайвонот боғи ходими Дилбар Йўлдошева қарайди. Болаларнинг онаси фақатгина мана шу аёлнинг қўлидан овқатланади, унга инжиқлик қилмайди.
Қизил китобга киритилган Амур йўлбарслари тутқунликда камдан кам ҳолатда кўпаяди. Шу сабаб мазкур воқеа Термиз ҳайвонот боғи учун катта воқеа бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, мазкур ҳайвонот боғида ноёб ҳайвонлар тури кўпайган.
Мавзуга оид
07:56 / 09.04.2025
Термизда Афғонистон фуқаролари учун стоматология клиникаси филиаллари очилиши мумкин
17:19 / 13.02.2025
Термиздаги логистика маркази БМТ Глобал тармоғи омбори мақомини олди
09:09 / 08.01.2025
Термиз аэропортида туман туфайли айрим рейслар бошқа аэродромга йўналтирилди
17:11 / 16.12.2024