Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорватияда бемор шифокорини автоматдан отиб ташлади
Якшанба куни Хорватиянинг Раб оролида бемор Сержан Смойвер Калашников автоматидан психиатр Синишу Ракичга қарата ўқ узган, психиатрнинг аёли эса деразадан ташқарига сакраб, қутулиб қолган. Jutarnji list шу ҳақида хабар берди.
Бемор ва шифокор Адриатика денгизидаги Раб ороли Барбат қишлоғида жойлашган кўп хонали уйларнинг бирида бўлишган. Якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 11:00да Смойвер шифокор Ракичга қарата автоматдан ўқ узган. Психиатрнинг турмуш ўртоғи иккинчи қават деразасидан пастга сакраб, қутулиб қолган. Шундан сўнг бемор ўз квартирасига қулфланиб олиб, портловчи қурилма тайёрлаб қўйганини айтган.
Республиканинг ички ишлар вазирлиги иштирокчилар исми ва уларнинг кабсини кўрсатмаган ҳолда воқеа ҳақида хабар берган:
"Полиция ходимлари келиши билан 1969 йилда туғилган гумондор уларга қарата бир неча марта ўқ узган. Воқеа рўй берган жой атрофи ўраб олинган, полициянинг махсус отряди чақирилган. Махсус отряд келиши билан 1966 йилда туғилган жабрланувчи жасади олиб чиқилган, ўлим ҳолати тасдиқланган", - дейилади ИИВ хабарида.
Идора маълумотларига кўра, жабрланувчининг 1963 йилда таваллуд топган аёли хавфсиз жойда. Гумондор билан музокаралар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:14 / 14.04.2025
Хорватияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
10:39 / 25.03.2025
Ўзбекистон ва Хорватия миграция бўйича ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқади
15:02 / 24.03.2025
Ўзбекистон Хорватия билан қўшма бизнес-форум ўтказади
14:43 / 13.03.2025