Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кисловодскда ўзбекистонликлар Ҳайит байрами муносабати билан тадбир уюштиришди
Россиянинг Кисловодск ҳудудида, баҳаво ва минерал манбаларга бой масканда ватаннинг бир қисми — “Ўзбекистон” санаторийси жойлашган. Бу соғломлаштириш масканини том маънода хориждаги митти Ўзбекистон, деб аташ мумкин.
Ҳозирги кунда бу ерда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган 200 нафарга яқин киши ўз саломатлигини тиклаяпти. Бу ерга одатда турли касб эгалари, турли ёш вакиллари келишади.
Яқинда санаторий маъмурияти бу ерда Рамазон ҳайити муносабати билан байрам тадбири уюштирди. Дастурхонга ўзбек миллий таомлари — палов, лағмон, бўғирсоқ тортилди.
Байрам тадбирида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, соҳир овоз соҳиби Хожиакбар Ҳамидов иштирокида хайрия концерти ташкил этилгани, айниқса, байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади. Хофизнинг “Муножот”, “Муҳаббат”, “Умр ўтмоқда” сингари ўлмас қўшиқлари янгради. Тошкентдан келтирилган тор ва доирада, жонли овозда ижро этилган куй-қўшиқлар бир муддатга ҳордиқ чиқарувчиларнинг она Ватан соғинчини босди. Айниқса, санаторийнинг катта ёш вакиллари концертни мароқ билан тинглашди.

“Ўзбекистон” санаторийси 1932 йилда ташкил этилган бўлиб, тиббий минералларга бой Кисловодск шаҳрида жойлашган 44 та санаторий орасида энг яхшиларидан бири саналади. У юрак-қон томир, нафас органлари, асаб тизимидаги касалликларни даволашга ихтисослашган.
Ш. СУЛТОНОВ,
меҳнат фахрийси
Мавзуга оид
17:44 / 25.03.2025
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин
11:35 / 08.04.2024
Ҳайит байрами кунларида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
18:26 / 12.05.2021
Ҳайит намозини адо этишга рухсат этилмаган мамлакатларда мусулмонлар қандай ибодат қилади?
08:06 / 15.06.2018