Жаҳон | 22:03 / 03.07.2017
8848
1 дақиқада ўқилади

"Боко Ҳаром"нинг 700 га яқин жангариси нигериялик ҳарбийларга таслим бўлди

Фото: Flickr / S Martin

Нигерияда ҳаракат қилувчи "Боко Ҳаром" радикал гуруҳининг 700 га яқин жангариси нигериялик ҳарбийларга таслим бўлди. Бу ҳақда Нигерия армиясига иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Қолганлар таслим бўлиш жараёнида, бу эса "Боко Ҳаром" урушни ютқазганига аниқ ишора қилади", деб айтди Нигерия армияси штаби бошлиғи Тукур Буратай.

Жангарилар таълимнинг хорижий моделига қарши чиқадилар ва бутун мамлакат бўйлаб шариат қонунларини киритишга интиладилар. Гуруҳ Нигер, Камерун ва Чад унга қарши ўтказадиган ҳарбий кампанияга жавобан мантазам равишда терактлар амалга ошириб келади.

Мавзуга оид