Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига боради
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида ҳафта охирида Наманган вилоятига ташриф буюради.
«Кун.uz» манбаси берган маълумотга кўра, айни вақтда вилоят ҳудудида ташрифга тайёргарлик кўрилмоқда, йўлларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ташриф кўп эҳтимол билан ҳафтанинг жума кунида амалга оширилиши мумкин. Президент ташрифи давомида Мингбулоқ нефт конига бориши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президент шу пайтгача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Андижон ва Фарғона вилоятларига ташрифлар уюштирди, у ҳар бир вилоятнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда турли учрашувлар ўтказиб, амалга оширилиши лозим лойиҳалар юзасидан тавсиялар бериб келмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025