Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгда 30 йил ичидаги энг йирик фил суяги партияси ушланди
Ҳонгконг божхона хизмати контрабанда йўли билан олиб кетилаётган 30 йил ичидаги энг йирик фил суяги партиясини мусодара қилди, деб хабар бермоқда CNN телеканали. Партиянинг оғирлиги 8 тоннани, нархи 72 млн Ҳонгконг долларини (9,2 млн доллар) ташкил қилган.
Фил дандон тишлари Малайзиядан кема орқали ташилаётган бўлган. Улар музлатилган балиқ солинган қутилар остига яширилган бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу иш бўйича 3 кишини ҳибсга олган, тергов бошланган.
Таъкидланишича, браконьерлар бунча миқдорда фил тишларини олиш учун юзлаб филларни ўлдиришган.

Маълум қилинишича, Хитой 2017 йилда мамлакатнинг қитъадаги қисмида фил суяги савдосини тўлиқ тақиқлаб қўймоқчи. Бироқ Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди Ҳонгконгда баъзи истиснолар мавжуд. Тахмин қилинишича, бу маҳсулот олди-сотдиси 2021 йилгача батамом тақиқланади.
Мавзуга оид
10:19 / 20.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида ўзаро визасиз тартиб ўрнатиш масаласи муҳокама қилинмоқда
23:51 / 10.12.2024
Хитой «Ҳонгконг ишига алоқадор» АҚШ фуқароларига виза беришни чеклади
17:40 / 03.12.2024
Ҳонгконгда 2,5 минг панда ҳайкалларидан иборат кўргазма ўтказилмоқда
00:28 / 06.09.2024