Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан Ўзбекистонга янги юк поезди қатнови йўлга қўйилди
Куни кеча Хитой-Европа темирйўл орқали юк ташувлари лойиҳаси доирасида Хитойнинг Цзянси вилоятидан Ўзбекистонга янги юк йўналиши бўйича ҳаракат очилди. Бу ҳақда Синьхуа хабар берган.
Пўлат ғалтаклар, кийим-кечак ва ҳар кунлик истеъмол моллари ортилган поезд Ганьчжоу шаҳридан жума куни йўлга чиқди ва Тошкентга 12 кундан сўнг етиб келади. Поезддаги юклар қиймати 1,8 млн АҚШ долларига тенг.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2011 йилнинг августида Чунцин-Дуйсбург йўналиши очилганидан сўнг, Хитой ва Европа ҳамда Марказий Осиё шаҳарлари ўртасида 4 мингдан ортиқ юк поездлари рейси амалга оширилди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025