K Pro — KFC’дан хитойча соғлом таомлар ресторани (фото)
Хитойнинг Ҳангчжоу шаҳрида KFC брендининг ёғли фаст-фудлар ўрнига соғлом таомланишни таклиф этувчи K Pro умумий овқатланиш корхонаси очилди.
Бу ерда сизга асло лаганлаб қовурилган жўжа берилмайди.
Рестораннинг менюсидан дудланган лосослар, креветкалар, салат ва грилда пиширилган товуқли сэндвичлар ўрин олган.
Тўғри, овқатларнинг баъзилари соғлом таомланиш талабларига жавоб бермайди — масалан, картошка-фри ва юмшоқ музқаймоқ буюртма қилиш мумкин, KFCнинг анъанавий аччиқ қанотчаларининг ихлосмандларига у менюнинг газаклар бўлимига ўтказиб қўйилган.
«Экофастфуд» тренди 2017 йилда ҳам кучайишда давом этди. Умумий овқатланиш бозори таҳлилчилари айнан соғлом таомланишни таклиф этувчи муассасалар пайдо бўлишини, шунингдек, фаолият кўрсатаётган кўпгина ресторанлар менюсининг анча соғлом кўриниш олишини кутишмоқда.
Мавзуга оид

22:56 / 23.05.2025
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

07:39 / 22.05.2025