Мирзиёев: 5 йил қарсак чалмаймиз, бир-биримизни мақтамаймиз
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 7-8 июль кунлари Наманган вилоятида бўлди.
Вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилиш чоғида Президент ҳамма соҳалар бўйича режалар аниқ эканини айтиб ўтган.
“Кўп қилган ишларимиз ўзимизники. Лекин олдимизда катта режаларимиз, ниятларимиз турибди, одамларимизни умидлари турибди. Ҳамма соҳа бўйича режаларимиз аниқ, стратегиямиз бор. Биз келишганимиздек, 5 йил қарсак чалмаймиз, 5 йил бир-биримизни мақтамаймиз. Фақат ишлаймиз, ишлаймиз, яна бир марта ишлаймиз. Одамларимизга оддий меҳнатимиз билан, ҳалол меҳнатимиз билан, коррупцияни йўқ қилиб, мана, прокуратурага қанча масалалар қўйдик, ички ишлар тизимини мутлақо ўзгартираяпмиз, мана, инсоф берсин – судьялар билан гаплашдик. Ёшлар бўйича тарбиямизга, диний масалалар бўйича, диний оқимлар бўйича бировга ёқадими-ёқмайдими, жуда кескин-кескин саволлар қўйдик. Ёшлар иттифоқини туздик. Ёшларимизга ҳозирги замон талабига муносиб шароит яратиб бермасак, улар билан мулоқот қилмасак, уларнинг дардини эшитмасак, улар билан тенг бўлмасак, оёғимиз ердан узилса, улар биздан узоқлашаяпти. Бу яхшиликка олиб келмайди”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
08:30 / 14.12.2023
«Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари» вазирлар йиғилиши Ўзбекистонда ўтказилади
06:15 / 20.08.2023
Шавкат Мирзиёев Будапештда Виктор Орбан билан учрашув ўтказди
20:36 / 18.08.2023
Президент тадбиркорлар учун қандай енгилликларни эълон қилди?
14:23 / 18.08.2023