Ўзбекистон | 21:17 / 12.07.2017
11517
1 дақиқада ўқилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига ўринбосар тайинланди

Фото: index.uz

Жамол Махсудов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 июль куни имзолаган қарорида кўзда тутилган.

Жамол Махсудов (1972 йилда туғилган) 2015 йил сентябридан «Ўзбектелеком» миллий телекоммуникациялар операторининг истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. У Тошкент электротехника алоқа институти битирувчиси (1994 йил) ҳисобланади.

Мавзуга оид