Жаҳон | 23:48 / 13.07.2017
8775
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг собиқ президентларидан бири Картер Канадада шифохонага ётқизилди

АҚШнинг собиқ президентларидан бири Жимми Картер силласи қуригани сабабли Канадада шифохонага ётқизилган, бироқ айни дамда у ўзини яхши ҳис қилмоқда, дея вакилининг сўзларини келтирмоқда РИА Новости.

«Собиқ президент Канаданинг Манитоба провинцияси Виннипег шаҳрида «Инсоният учун яшаш маскани» (Habitat for Humanity) қурилиш лойиҳасида ишлай туриб силласи қуриган», — дейилади Картер маркази сайтидаги баёнотда.

92 ёшли президентнинг вакили хабарига кўра, Картер «эҳтиёткорлик чораси қўлланилиб» шифохонага ётқизилган, рафиқаси ҳам унинг ёнида.

Картер шу ҳафта бошида Канадага етиб келган ва мамлакатнинг турли бурчакларида 100 га яқин уйнинг таъмирида иштирок этишни мақсад қилган. Washington Post хабарига кўра собиқ президент ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид