Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Avtoustoz»даги фирибгарлар ушланди
2017 йилнинг 7 июль куни «Avtoustoz» МЧЖда автомобиль бошқаришни ўргатувчилар Муқсимов Дониёр ва Носиров Юнуслар Шайхонтохур тумани ҳудудида фуқаро Ҳакимова ва Асадовага ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришга ваъда беришган. Улар, Тошкент ИИББдаги брифингда маълум қилинишича, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқув машғулотларига бормасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтишган.

Шу билан жабрдийдалардан 6 млн 760 минг сўм миқдордаги пул маблағларини олаётган вақтда ИИББ ходимлари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖК кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро Муқсимов ва Носировларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025