Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль: Умид қиламизки, Немцовнинг ўлдирилишига буюртма берганлар топилади
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва туман ҳарбий суди томонидан сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан айбланувчиларга чиқарилган ҳукмларга изоҳ берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Песков, Кремлнинг суд ҳукмига муносабати ҳақидаги саволга жавоб бераркан, шундай деди: «Биз суд қарорига изоҳ бермаймиз».
Шу билан бирга, матбуот котиби Немцовнинг ўлдирилишига буюртма берганлар топилади, деб умид билдирган.
Аввалроқ Немцовнинг қотили бўлган Заура Дадаев 20 йилга озодликдан маҳрум этилгани хабар қилинганди. Шу билан бирга, бошқа айбланувчилар 11 йилдан 19 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосига маҳкум этилди.
Мавзуга оид
18:08 / 28.02.2025
10 йил олдин Борис Немцов ўлдирилганди. Бу жиноят ташкилотчиси ва буюртмачиси ҳамон топилмаган
22:11 / 13.08.2024
Борис Немцовнинг ўлдирилишида айбланган Темирлан Эскерхонов колониядан чиқиб, урушга жўнаб кетди
09:34 / 18.04.2024
Борис Немцов фонди Россияда «номақбул ташкилот» деб эълон қилинди
11:17 / 28.02.2024