Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Борис Немцов фонди Россияда «номақбул ташкилот» деб эълон қилинди
17 апрел ҳолатига кўра, Россия Федерацияси Адлия вазирлиги томонидан юритиладиган реестрга 158 та ташкилот киради: уларнинг аксарияти Британия, Германия, АҚШ ва Украинада жойлашган.
17 апрел, чоршанба куни Россия Адлия вазирлиги Борис Немцов номидаги озодлик учун фондни «номақбул ташкилотлар» рўйхатига киритди. Бундан ташқари, Германиянинг Фридрих Науманн номидаги озодлик жамғармаси (Friedrich-Naumann-Stiftung für die Freiheit) ва Украина фуқаролик эркинликлари маркази реестрга киритилди.
Борис Немцов номидаги жамғарма 2015 йилда ҳалок бўлган мухолифат етакчисининг қизи, журналист Жанна Немцова томонидан Германияда ташкил этилган. У Россия фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, ҳар йили Борис Немцов мукофоти билан тақдирлайди.
Фридрих Науманн фонди 1958 йилда ташкил этилган. Унинг 60 дан ортиқ мамлакатларда ваколатхоналари бор ва асосий эътибор сиёсий таълимга қаратилган.
2022 йилги тинчлик учун Нобел мукофотини Россиянинг «Мемориал» инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва беларуслик ҳуқуқ ҳимоячиси Алес Беляцкий билан биргаликда қўлга киритган Фуқаролик эркинликлари маркази 2007 йилда Киевда ташкил этилган. У ўз вазифасини инсон ҳуқуқлари ва демократия қадриятларини тарғиб қилиш деб билади.
Адлия вазирлиги реестрига 158 та ташкилот киритилган
«Номақбул ташкилот» мақоми Россия қонунчилигида 2015 йилдан бери қонуний равишда мавжуд. Уларга Россия Федерацияси ҳудудида маъмурий ва жиноий жавобгарлик таҳдиди остида фаолият юритиш тақиқланади.
17 апрел ҳолатига кўра, Россия Федерацияси Адлия вазирлиги томонидан юритиладиган реестрга 158 та ташкилот киради: уларнинг аксарияти Британия, Германия, АҚШ ва Украинада жойлашган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025