Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лю Сяобо ўлими: Хитой хорижий давлатларга махсус баёнот билан чиқди
Пекин хорижий давлатларни Хитой ички ишларига аралашмасликка чақирди. Бу хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиси, 2010 йилги Нобель тинчлик мукофоти лауреати Лю Сяобонинг ўлими туфайли юз берди.
Бу ҳақда ХХР ТИВ вакили Гэн Шуан маълум қилган, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Хитой – ҳуқуқий давлат. Лю Сяобо иши эса Хитойнинг ички ишлари сирасига киради. Бошқа хорижий давлатларнинг масъулиятсиз баёнотлар беришга ҳақи йўқ. Биз тегишли мамлакатларни Хитой ҳуқуқий суверенитетини ҳурмат қилиш ҳамда алоҳида индивидуал ҳолат баҳонасида мамлакат ички ишларига аралашмасликка чақирамиз», - дея таъкидлаб ўтди у.
Аввалроқ Трамп Лю Сяобо ҳаётдан кўз юмганидан “чуқур қайғуда” экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025