Спорт | 18:37 / 15.07.2017
10817
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик паралимпиячилар Лондондаги жаҳон чемпионатини олтин медаль билан бошлашди

Бугун  Лондон-2017 жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида енгил атлетиканинг  диск отиш тури бўйича иштирок этган ўзбекистонлик Ҳусниддин Норбеков 54.73 натижаси билан олтин медални қўлга киритди ва иккинчи маротаба жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Бундан олдин 2015 йил Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган пара-енгил атлетика жаҳон чемпионатида ҳам Ҳусниддин Норбеков 53.81 натижаси билан жаҳон чемпиони бўлган эди. Эндиликда Ҳусниддин Норбеков 23 июнь куни ядро улоқтириш бўйича иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чемпионат 10 кун давом этади ва 1056та спортчилар 213та медалли ўринлар учун куч синашади. Шулар орасида ўзбекистонлик спортчилардан 7 нафари ядро улоқтириш, найза отиш, югуриш, узунликга сакраш мусобақаларида иштирок этишади.

Мавзуга оид