Қозоғистондаги компания ходимлари тик туриб ишлашга тушишди (фото, видео)
Қозоғистонлик бизнесмен Ойдин Раҳимбоев Facebook ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида маълум қилдики, энди унинг компаниясида ишловчилар тик турган ҳолда меҳнат қилишади.
У йирик қурилиш компанияси раҳбари бўлиб, бу усулни хорижий ҳамкасбларидан ўрганган.
“Келаётган куздан бошлаб офисда тик турган ҳолда ишлаймиз. Ҳудди шу усулни Японияга малака оширгани борганимда кўргандим. Японларнинг фикрича, бу усул иш самараси учун фойдали экан ва бу факт ҳам. Миядаги нейронлар ўтирган ҳолатга кўра, турган пайтда фаол бўлар экан. Бундан ташқари, иш ўринга жойлашиш, ўтириш ҳам ходимнинг анча вақтини ўғирлаб қўяди. Улар саккиз соат тик турган ҳолда 28 соат ўтириб ишлаган одамдан кўра кўпроқ меҳнат қилишар экан. Буларнинг бари расмий статистика фактларидир”, - деб ёзган Ойдин Раҳимбоев.
Қозоғистонлик бизнесмен мисол тариқасида Япониядаги заводлардан бирида тасвирга туширилган видео ва суратларни илова қилган.
“Йилига 400 миллион доллар тушумга эга компания ходимлари тик туриб ишлашади, ҳатто директори ҳам. Улар ҳар эрталаб 10 дақиқа вақт ажратиб, ўз иш ўринларини тозалашади, полларни артишади, ҳатто директори ҳам”, деб ёзган ўз фикрлари билан бўлишган Ойдин Раҳимбоев.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024