Жаҳон | 17:35 / 18.07.2017
25493
2 дақиқада ўқилади

Видео: Путин вазирларни музқаймоқ билан меҳмон қилди

 

Россия президенти Владимир Путин Жуковский вилоятида халқаро авиакосмик салон (МАКС) очилишида қатнашмоқда.

Тадбир давомида Путин шаҳарни айланди ва у ерда музқаймоқ сотаётган қизни кўриб қолди. Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу, «Ростех» раҳбари Чемезов ва Сергей Ивановни меҳмон қилган.

- Бизни нима билан меҳмон қиласиз, - деб сўраган Путин сотувчи қиздан. - Музқаймоқ билан, - жавоб берган қиз. - Пломбир бор. Стаканлиги 60 рубль, қуйиб бериладигани 80 рубль. Кубандан келтирилган музқаймоқ ҳам бор,- деб қўшимча қилди қиз. - Яхши қиз, бу ерда музқаймоқ егувчилар кўп,- деб ҳазиллашди Путин сотувчига 1000 рубль узатаётиб.

Путин нисбатан арзонроқ бўлган стаканли пломбирни танлаган. Ҳукуматнинг қолган раҳбарлари ҳам музқаймоқдан олишди. - Сизнинг бир йиллик фойдангиз қанча?,- деб сўради Путин «Ростех» раҳбаридан. - 80 миллиард,- жавоб берди у. - Унда бемалол музқаймоқ сотиб олишингиз мумкин экан,- дея барчани кулдирган Путин.

Мавзуга оид