Жамият | 15:00 / 20.07.2017
17666
2 дақиқада ўқилади

Олмазор туманида «Имом Термизий» жоме масжидини қайта қуриш бошланди

Ислом маданияти ривожига ҳисса қўшган Абу Исо Термизий ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси. 

Кеча ана шундай улуғ аллома номи билан аталувчи, азим пойтахтнинг  Олмазор туманида жойлашган «Имом Термизий» жоме масжидига биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилик уламолар, масжид қавми ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Муфтий ҳазратлари қурилаётган масжид қиёматгача хизмат қилишини ният қилиб, биринчи ғиштни қўйиб бердилар. Шунингдек, нуронийлар ва эзгу ниятда йиғилган қалби пок инсонлар ҳам бирин-кетин пойдеворга ғишт қўйдилар.

Маълумот учун, жорий йилнинг 21 апрель куни Президент Олмазор туманига қилган ташриф чоғида ушбу жомени кўздан кечириб, уни қайтадан қуриш бўйича кўрсатмалар берган эдилар.

Суратлар: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Мавзуга оид