Жаҳон | 10:46 / 21.07.2017
9827
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги ресторанда портлаш юз берди

Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги Ханчжоу шаҳрида жойлашган ресторанда портлаш юз берди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна камида 55 нафар инсон жароҳат олди.

Таъкидланишича, жароҳатланганлардан 12 нафарининг аҳволи оғир ҳолатда.

South China Morning Post’нинг полицияга асосан хабар беришича, газ баллонлари портлаган. Воқеа жойига ўт ўчириш хизматининг 12 та бўлинмаси юборилди.

Мавзуга оид