Жамият | 21:20 / 25.07.2017
15281
2 дақиқада ўқилади

Жеймс Бонд ролини ижро этувчи актёр номи маълум бўлди

фото: AP

Британиялик актёр Дэниел Крэйг яна жосус 007 Жеймс Бонд ролини ўйнайдиган бўлди, деб хабар бермоқда The New York Times нашри.

Манбаларнинг маълум қилишича, Крэйгнинг бондианага қайтиши ҳал қилинган масаладир.

Аввалроқ Metro-Goldwyn-Mayer ва Eon Productions компаниялари Бонд ҳақидаги юбилей 25-фильм Шимолий Америкада экранларга 2019 йил ноябрда чиқишини маълум қилгандилар. Компанияларнинг таъкидлашича, фильмни суратга оладиган режиссёр ва актёрлар таркиби, фильм прокатга чиқадиган сана кейинроқ эълон қилинади.

Крэйг интервьюлардан бирида ўзининг бондианадаги келгуси иштироки ҳақида кескин фикр билдирган. Кейинроқ у ўша суҳбат чоғида толиққан ҳолда бўлганини ва франшизага қайтиши имкониятини кўриб чиқишини маълум қилган.

Крэйг 2006 йилдан бери бондианада иштирок этиб келади, у франшизанинг "Казино "Рояль" (Casino Royale; 2006), "Раҳмдиллик кванти" (Quantum of Solace; 2008), "Скайфолл" координаталари" (Skyfall; 2012) ва "007: Спектр" (Spectre; 2015) деб номланган қисмларида бош ролларни ижро этган.

Мавзуга оид