Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек туманида фирибгар қўлга олинди
Мирзо Улуғбек туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида фирибгарлик жиноятини содир этган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
М.Улуғбек туманида 1984 йилда туғилган, ишламайдиган, Юнусобод туманида яшовчи М.Ш., Буюк ипак йўли кўчаси 103 уй олдида, 1989 йилда туғилган Чилонзор туманида яшовчи Т.М.га интернетдаги "Payme" хизмати орқали, 100 WMZ (долларнинг "webmoney"даги шартли қиймати) қийматидаги пулларни ўтказиб беришини ваъда қилиб, 850.000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланиб, ушланган.
М.Улуғбек туман ИИБ томонидан фуқаро М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 м. 1 қ. билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
18:07 / 22.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 майгача ёпилди
21:32 / 21.05.2025