Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея АҚШни ер юзидан ўчириб ташлашга ваъда берди
Шимолий Корея АҚШга Корея уруши якунланганининг 64 йиллиги арафасида кутилмаган ядровий зарба бериш билан навбатдаги марта таҳдид қилди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, уруш якунлангани нишонланиши арафасида Пхеньянда тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Шимолий Корея халқ қуролли кучлари вазири Пак Ён Сик нутқ сўзлаган.
"Агар душманлар Шимолий Кореянинг стратегик ҳолатини етарлича баҳоламай, ўзларнинг мавжудлигига хавф солувчи огоҳлантирувчи ядровий зарба бериш ғоясини қўллаб-қувватласалар, енгилмас Пэктусан инқилобий армияси ҳеч қандай огоҳлантиришсиз Америка империясининг нақд юрагига энг мустаҳкам огоҳлантирувчи ядровий зарба бериб, АҚШ деб аталган ердан сайёрада ном-нишон ҳам қолдирмайди ва ватанни бирлаштириш бўйича тарихий ишни якунига етказади", деб айтган Пак Ён Сик.
Вазирнинг айтишича, АҚШ Шимолий Корея ҳарбий қудрати ошишидан хавотирланиб, унга ядровий зарба беришни ўйламоқда.
Шимолий Корея ва АҚШ расман уруш ҳолатида деб ҳисобланадилар, чунки улар орасида келишув имзоланмаган, ярашув келишуви эса америкаликлар ва Жанубий Кореянинг ҳарбий тайёргарликлари сабабли Шимолий Кореяда анчадан бери маъносини йўқотган ҳисобланади.
Шимолий кореяликлар ўзларини 64 йил аввалги урушда АҚШни мағлуб этган деб ҳисоблайдилар ва ярашув ўрнатилган кун – 27 июлни "ғалаба куни" сифатида нишонлайдилар.
Айни вақтда Пхеньян жадал равишда ядровий ва ракета қуролларини яратиш, уларни синовдан ўтказиш билан шуғулланмоқда ва қитъалараро баллистик ракеталари ёрдамида сайёранинг исталган нуқтасига зарба бера олишини таъкидлаб келади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025