Ўзбекистон | 21:51 / 30.07.2017
63046
5 дақиқада ўқилади

Олий таълим вазири 1 август арафасида «Кун.uz»га интервью берди

Ўзбекистон ёшлари давлат тест имтиҳонларини топшириш арафасида турибди. Бу уларнинг ҳаётида унутилмас кун бўлиб қолади. Бу йилги имтиҳон шаффоф ўтишини таъминлаш борасида барча чора-тадбирлар  кўрилди. Албатта, бу таълим соаҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасидир. Бироқ, бу ҳали натижа эмас. Натижалар маррасига етиб боргунга қадар катта меҳнат ва шижоат талаб қилинади. Кун.uz таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов билан очиқ мулоқот ўтказди.

Қабул квоталари ҳақида

Бу йилги қабул квоталари қарийб 10 мингга ошди. Магистратурага эса бу йилда 5 минг талабани қабул қилиш мўлжалланган. Албатта, бу бошланиши. Бу имкониятларга боғлиқ. Қабул квотасини белгилаш билан ОТМларнинг имкониятлари мутаносиб бўлиши керак. Бунинг учун моддий база, педагоглар керак. Албатта, эҳтиёж бундан кўпроқ. 

Ҳужжатларни онлайн тарзда қабул қилиш

Фақатгина Тошкент ахборот технологиялари университетида эмас, балки бошқа олий таълим муассасалари ҳам онлайн тарзда абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш тажрибасини қўллаш бошланмоқда. Фақатгина бу алоҳида факультетларда амалга оширилаяпти. Онлайн тарзда киритганда яна бир текшириб олинмоқда. Ҳозирги босқичда шундай. Бу масъулият жуда катта экани билан боғлиқ. Агарда у ердаги бирон маълумот кимнингдир хатоси билан нотўғри кетиб қолса, бу кимдир бир йилга вақтини йўқотди, дегани. 

Ижодий имтиҳон масаласи

Ижодий имтиҳонларда турли йўналишлардаги мезон ҳар хил. Буни максимал объектив қилиш мумкин. Менинг фикрим, қанчалик бу ерга жалб қилинган мутахассислар малакаси, савияси юқори бўлса, шунча юқори объективликка эришамиз. Чунки, қандайдир мезонлар қилишимиздан қатъи назар ижодий ишда ижод доим бўлади. Бу масалада жуда кўп эътироз бўлади. Ижодий ишда баҳолаш мезонларини мукамаллаштириб бориш керак. 

Ўзбекистондаги ўқитиш тизими 

Ўзбекистондаги университетларнинг ўзида турли даражада бошқарув тизими йўлга қўйилганини айтди. Жаҳонда тан олинган университетларнинг тажрибасини олиш лозим. Бизда ўқув мазмуни, ўқитиш дастурлари жаҳон андозаларидан жуда ҳам қолиб кетган, деб бўлмайди. Чунки, ҳар ҳолда олий ўқув юртларида илм билан шуғулланадиган педагогларимиз салоҳияти бор. Мавжуд тажриба ўрганилади. Ўтган йили барча йўналишлардаги ўқув режаларини ишлашда 5-6та ривожланган давлатлардан ўқув режалари олинди. Уларники ҳамда ўзимизники олиниб, солиштирилди. Ўқитиладиган фанларда жуда ҳам катта фарқ мавжуд эмас. 

Ўқишни кўчириш 

Ўқишни кўчириш учун ариза топширишга ҳеч қачон йўқ дейилмаган. Кўчириш масаласида ҳар доим ҳам аризани топшириш имконияти яратилган. Унинг тартиби бор. Қайсидир қисмини олий ўқув юртининг ўзи ҳал қилиб, кўчириши мумкин. Қайсидир қисми эса иккита олий ўқув юрти ичида бўлади. Буни тегишли вазирлик ҳал қилади. Бизда талаб бор, битираётган мутахассиснинг малакасига эртага жавобгарлик бор. Шунинг учун хориждаги барча олий ўқув юртини бир хилда қабул қилиб бўлмайди. Лекин ҳар қандай фуқаро ўқишини кўчиришга ариза бера олади ҳамда у албатта кўриб чиқилади.

11-синф масаласи 

10- ва 11-синфлар масаласида аниқ, равшан топшириқ қўйилган. Ҳозирги кунда ҳар бир мактабда журналлар юритилган. Ота-оналар келиб ўз хоҳишларини ёзиб бераяпти. Ҳар бир вилоятда комиссиялар ишламоқда ва уларнинг маълум натижалари умумлаштирилмоқда. Ҳозир ёки у, ёки деган масала йўқ. Ҳозирги йилда мактабга борадиган қисми мактабда 10-, 11-синфни ўқийди. Коллежга борадиган қисми 3 йил ўқийди. Бундан кейин бу тизим, модель ишланади. 

Бункер ва икс-вариантлар

Бу жараёнга аралашадиган жуда кўп факторлар бор. Олий ўқув юрти мана шуларнинг бўлишидан манфаатдор эмас. Олий ўқув юрти энг яхши талабларни ўзига йиғиб олиш ҳаракатида. Олий ўқув юрти бу ҳолатларнинг олдини олишга ҳаракат қилади. Икс-вариант, деган нарсани ҳозир эшитиб турибман. Бу нарса аслида чалғитиш варианти. Маълум бир одамлар бундай фойдаланиб қолмоқчи бўлади. Буни ҳар йили кўрганмиз. Афсуски, кўп одамлар алданиб қолмоқда. Қанақасига ҳамма вариант ечилган ҳолда кўчада юриши мумкин. Бунақаси йўқ.

Мавзуга оид