Жамият | 13:04 / 31.07.2017
5259
1 дақиқада ўқилади

ABC: Алабама қамоқхонасидан 12 маҳбус жуфтакни ростлади

Американинг Алабама штатидаги қамоқхонадан 12 жиноятчи қочиб кетди, деб хабар қилмоқда ABC телеканали.

Хабар қилинишича, ушбу ҳолат штат шимолидаги Уокер округида жойлашган ахлоқ тузатиш колониясида юз берган. Қамоқхона маъмурияти маҳбусларнинг қандай қилиб озодликка чиқиб кетганига доир тафсилотларни маълум қилмаган. 

Қочоқларнинг 6 нафари ушланган. Яна олти жиноятчи қидирилмоқда. Уларнинг икки нафари қотилликка уринишда айбланган хавфли жиноятчилар экани таъкидланмоқда. 

Қамоқдан қочганлар 19-30 ёш оралиғидаги кишилардир. Полиция жиноятчиларнинг суратлари ва исм-шарифларини эълон қилган. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид