Ўзбекистон ва Хитой ўйинчоқлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этади
Хитойнинг Shandong Sanhe Toy компанияси болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқариш бўйича қувватлар ташкил этиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Ўзбекистон инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Shandong Sanhe Toy раиси Сонг Чжинюан билан учрашув ўтказди.
Томонлар учрашув давомида Ўзбекистондаги эркин иқтисодий зона ҳудудларидан бирида болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш масаласини муҳокама қилишди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестицион ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишди.
Ўзбек томони Хитой компаниясига пойтахтнинг Олмазор туманида болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқариш бўйича технопарк ташкил этиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Мавзуга оид
13:00 / 23.01.2024
Россияда ўйинчоқларнинг «чет эл агентлари» билан алоқаси текширилади
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023