Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус шаҳрида танишининг бошига шиша идиш билан урган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 30 июль куни Нукус шаҳар ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан танишининг бошига шиша идиш билан урган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Нукус шаҳрида 30 июль куни соат 16:00да Нукус шаҳри Чайдаков кўчасида яшовчи ишсиз, 1993йилда туғилган Т.М. маст ҳолатда, Нукус шаҳрида жойлашган “GOLD MILLENIUM” ресторани олдида, Нукус шаҳри Мискин кўчасида яшовчи, фуқаро А.Т.нинг бошига шиша идиш билан уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланди.
Нукус шаҳар ИИБ томонидан фуқаро Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилди.
Мавзуга оид
19:24 / 20.05.2025
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди
07:33 / 26.04.2025
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
19:59 / 05.04.2025