Жамият | 12:03 / 04.08.2017
22763
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистондаги ЙТҲда жароҳат олган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди

Фото: Super.kg

2017 йилнинг 3 август куни Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилоятининг Қизил Ўрук қишлоғида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳат олган ўзбекистонлик фуқаролар рўйхати Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги элчихонасининг дастлабки маълумотларига кўра, қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олган:

1. Орлова Елена Александровна, 1976 йилда туғилган;
2. Орлов Игор, 2006 йилда туғилган;
3. Орлова Вероника, 2006 йилда туғилган;
4. Ли Яна Андреевна, 2004 йилда туғилган;
5. Хан Жанна Михайловна, 1969 йилда туғилган;
6. Обедкова Людмила Александровна, 1952 йилда туғилган.

Жароҳатланганларга зарур ёрдам кўрсатиш учун элчихонанинг консуллик бўлими вакили мазкур вилоятга етиб борган.

Фото: Super.kg
Фото: Super.kg

Мавзуга оид