Ўзбекистон | 15:44 / 04.08.2017
6813
1 дақиқада ўқилади

ТИВда Корея Республикасининг элчиси учрашув бўлиб ўтди

2017 йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Жанубий Корея учрашувлари жадвали, кун тартиби ва бошқа амалий масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид