Спорт | 01:06 / 04.08.2017
23882
5 дақиқада ўқилади

Жаҳонгашта йўл. Ўз вақтида фаолиятини тугатган Кличко 

Май ойининг охирларида Виталий Кличко тан олганди: укаси Энтони Жошуани нокдаунга учратганида Владимирга шошмасликни ва сўнгги раундларда яна шундай олдинга ташланиш мумкинлигини маслаҳат берган экан. «Ҳозиргача бу маслаҳатим учун ўзимни айбдор ҳис қиламан. Барчасини тезда якунлаш керак экан», – деганди афсус билан, Киев шаҳри мэри.

Бундай сўзлардан кейин тушуниш мумкин эдики, Владимир албатта яна ортга қайтади ва Жошуани реваншга чақириб мағлубиятга учратишга уриниб кўради. Аммо бу ерда тушуниш лозим бўлган бир жиҳат бор эди: Катта Кличко энди афсус билан, ютуқ учун зарур бўлган жиҳатни айтаётган бўлиши мумкин. Балки, собиқ чемпион Энтони рингга қулаганидан кейин унга турбо-штурм уюштириб олдинга бориши ва уни нокаутга учратиши ҳам мумкин бўлгандир. Аммо бу бутунлай таваккал, ва-банк бориш бўларди. Бироқ ака-ука Кличколарнинг энг асосий қуроли ва балки энг катта ютуғи ҳамда шу билан бирга энг катта камчилиги жанг давомида максимал даражада эҳтиёткор бўлиш эди.

 

A post shared by Anthony Joshua (@anthony_joshua) on

Таваккалчилик – ҳеч қачон улар учун «ташриф қоғози» бўлмаган. Жошуа билан жангда ҳам Владимир бутун фаолияти давомида қўллаб келган тактикани танлади: узоқ муддат рақибни ўрганиш ва уни ғазаблантириш, шундан кейин эса, уни ёки очколар бўйича мағлуб этиш, ёки чемпионлик уч дақиқасини ўтказиб фақат ўшанда турбо режимини қўшиш. Ўша кечада эса Владимир Энтонига қараганда кучсизроқ ва секинроқ эди. Шундай экан британиялик боксчини камарга тўлиқ муносиб эди деб айтиш мумкин – бу ерда ортиқча савол бўлиши мумкин эмас.

Мағлубиятдан кейин кичик Кличко бир қатор ғалати бўлган чиқишлар қилди. Мисол учун уларда у ўзини триумфатор сифатида ҳис қилгани, лиқ тўла «Уэмбли» уни олқишлаганини таъкидлади. «Рингни тарк этаётганимда, вужудим жимирлаб кетди. Мени 100 мингга яқин одамлар ўрниларидан туриб олқишлашаётганди», – дея тўлқинланиб гапирганди Владимир. Шу маънода унинг боксдаги, умуман фаолиятидаги энг сўнгги муҳим жангини ғолиб сифатида тарк этишга ишончи комил бўлмаганини тушуниш мумкин.

Реванш ҳақида ҳамма гапирди: Кличконинг промоутери, Жошуанинг промоутери, Андрей Рябинский ва ҳаттоки Костя Цзю ҳам. Аммо аввалига Владимир «Интер» телеканалига келгуси режаларини айтишни истамаган бўлса, кейинроқ бутунлай танаффус қилди ва ОАВда умуман кўриниш бермади.

Унга қанчалик оғир бўлганини тушуниш мумкин. У бутун фаолияти давомида бокс тимсоли сифатида яшади. Энди унинг йўлида битта йўл қолганди: буюк боксчи сифатида кетишдан воз кечиш ва сўнгги мағлубиятни тан олиш, ёки Жошуа билан реванш ва ундан камарни қайтариб олиш ҳамда афсона сифатида кетиш.

Владимир роппа-роса уч ой давомида ўйланди ва шундан сўнг ҳақиқий Кличколарга хос равишда қарор чиқарди – ўз кучига тўғри баҳо бера олди, умидвор вариантдан воз кечилди ва фаолиятини якунлади. Ҳаммаси тўғри эди: яхшиси уни 10 йил давомида боксда етакчи бўлган инсон сифатида эслашсин, рингда қариб қартайиб, тиришиб, йиқилса ҳам курашга тўймайдиган қария (шартли равишда худди Емельяненко каби) сифатида ёдга олишларидан кўра шуниси маъқул.

Албатта, балки Владимирга рингда қолиш учун Тайсон Фьюридан (бу мавзуда роса кўп гапирган) реванш олиши иштиёқи ёрдам бериши мумкин эди, аммо ирландияликнинг ўзи секингина ортга чекинганди ва 28 ёшида спорт кетворган ва украиналик учун яна бир стимулни барбод қилишга улгурганди.

Шундай экан, кичик Кличко фаолиятини айни вақтида тугатди дейишимиз мумкин. Ҳозирда бутун дунё Макгрегор ва Мэйвезер ўртасидаги жанг ишқида ёнмоқда, аср жангини кутиб яшамоқда. Бундай пайтда Владимирнинг қарори муҳокама ҳам сўроқ ҳам қилинмаслиги тайин. У камтаргина хайрлашишни маъқул кўрди. Бунинг учун, бутун фаолияти учун уни олқишлашимиз ва янги ҳаётида тинч ва осуда кириб боришида омад тилаб қолишимиз мумкин.

Боксдан бу каби кетиш уятли эмас: Кличко ўзидан кейин дунё боксига жуда яхши ўқувчи қолдириб кетмоқда. Ишонч билан жанг қила оладиган ва бундан буёғига узоқ вақт оғир вазннинг қироли бўла олдиган янги чемпионга, гўёки издош шогирдига тахтни ташлаб кетмоқда.

Мавзуга оид