Фан-техника | 09:57 / 04.08.2017
13599
1 дақиқада ўқилади

Жосуслар янги авлод Infiniti QX50 интерьерининг суратларини қўлга киритишди

Paultang нашри янги авлод Infiniti QX50 синов прототипининг салони суратини эълон қилди. Автомобиль ташқи кўриниши ниқобланган бўлиб, бироқ суратда янги автомобилнинг интерьерига доир тасаввур ҳосил қилиш мумкин. 

Суратдан кўриш мумкинки, янги модель марказий консоли Q50 кроссовери услубида тайёрланади: иккита экран, ҳаво айланиш тизими дефлекторлари (Mercedes-Benz йўлтанламаслариникига ўхшайди). Бундан ташқари, узатмалар қутисининг янги, белгиланмаган электрон дастаги пайдо бўлади. 

Йўлтанламас ташқи кўриниши шу йил январь ойида Детройт моторшоусида намойиш қилинган QX50 концепт кари услубида ишлаб чиқилади. 

Ўшанда, Infiniti компанияси янги концепт билан бирга янги бензинли двигателни намойиш қилган эди. Унинг ўзига хослиги сиқиш даражаси ўзгариб туришлигидадир. 2.0 литрли мотор 272 от кучини беради. У янги авлод QX50 кроссоверига ўрнатилиши мумкин. Янги QX50 келаси йилдан дилерларга етказиб берилади. 

 

Мавзуга оид