Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия суд залида энди «қаҳрамон» бўлмайди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатда амалга ошмай қолган давлат тўнтаришида иштирок этган жиноятчиларнинг ҳаммаси суд залида писта рангли кийимларда сақланиши лозимлигини таъкидлади. Бу ўзгариш фақат ўша воқеа иштирокчиларига тегишли бўлиб, қолганлар одатий меъёрга риоя қилиши белгиланган.
Гап шундаки, ўтган ойда ўтказилган суд мажлислари давомида айбланувчилардан бири «Қаҳрамон» (HERO) ёзуви тушиилган футболкани кийган ҳолда сўроқ қилинган.
CNNTurk канали хабарида айтилишича, маҳаллий полиция 30 нафарга яқин худди шундай кийимда бўлган айбланувчиларни аниқлаган.
«Энди суд залида футболкасидаги ёзувга нолойиқ айбланувчилар бундай кийимда чиқмайди», деган Малатя шаҳарчасида нутқ сўзлаган мамлакат раҳбари Эрдўған.
Камида 260 киши вафотига сабабчи бўлган исён иштирокчиларидан шу кунгача деярли 50 мингга яқин киши қўлга олинган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
12:02 / 24.05.2025