Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
2017 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Латвия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эдгарс Бондарсни қабул қилди.
Суҳбат давомида бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Элчининг дипломатик миссияси якунланар экан, унинг Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги муносабатларни мустакамлашга қўшган конструктив ҳиссаси қайд этилди.
Сўнгги 3,5 йил мобайнида Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлиги фаол ривожланди ва мустаҳкамланди. Латвия Президенти Андрис Берзиншнинг 2014 йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида ўтказилган олий даражадаги самарали музокаралар икки томон ҳамкорлигига янги туртки берди.
Шунингдек, икки мамлакатнинг вазирлик ва идоралари, ишбилармон доиралари, маданият, таълим ва бошқа соҳалар вакиллари даражасида фаол учрашувлар бўлиб ўтди.
Ўз навбатида Эдгарс Бондарс Элчи сифатида Ўзбекистондаги фаолияти учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик изҳор этди.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
11:47 / 23.05.2025
Латвия Россия ҳарбий комплексига алоқадорликда гумон қилинган компанияни текширмоқда
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
15:39 / 07.05.2025