Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Оскар" киноакадемиясига янги президент сайланди
Нуфузли "Оскар" мукофотини топширувчи Кинематография фан ва санъат академияси президенти сайловларида кутилмаганда оператор Жон Бэйли ғолиб бўлди. Бу ҳақида Variety хабар берди.
Бэйли мазкур лавозимда максимал муддат - тўрт йил фаолият юритган Шерил Бун Айзекснинг ўрнини эгаллайди. Таъкидлаш жоизки, Айзекс иштирокида "Оскар" сиёсатига сезиларли ўзгаришлар киритилди.
74 ёшли Жон Бэйли "Мисима: Тўрт бобли ҳаёт" (1985),"Суғур куни" (1993), "Бундан яхшиси бўлмайди" (1997) каби фильмлари билан танилган. У бирор марта ҳам "Оскар"га даъвогарлик қилмаган.
Баъзи маълумотларга кўра, киноакадемия президенти лавозими учун шунингдек актриса Лора Дерн, кастинг бўйича директор Дэвид Рубин ва бошқалар курашган.
Таъкидланишича, ташкилотнинг аксарият аъзолари янги раҳбар аёл киши ёки қора танли бўлишига умид қилишган. Айзекс – бу лавозимдаги учинчи аёл, шунингдек киноакадемиянинг биринчи қора танли президенти.
Мавзуга оид
20:37 / 03.03.2025
Фаластин кураши ҳақидаги «Бошқа ер йўқ» ҳужжатли филми «Оскар»га муносиб кўрилди
11:02 / 03.03.2025
«Анора» — «Оскар»нинг бу йилдаги асосий филми бўлди. Унинг режиссёри Шон Бейкер тўртта мукофотни қўлга киритди
12:57 / 17.02.2025
Акаев, Янукович, энди Асад – Москвадан паноҳ топган собиқ ҳукмдорлар
22:49 / 11.02.2025