Ўзбекистон | 10:34 / 15.08.2017
16070
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Маҳмуд Истамов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари этиб тайинланган. Бу ҳақда «Кун.uz»нинг ишончли манбалари хабар берди.

У бу лавозимда 2011 йилдан буён фаолият юритиб келган Анвар Акрамович Усмонов ўрнини эгаллади

Маҳмуд Истамов қуйидаги вазифаларни бажаради:

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;
- Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш вазифалари белгилансин.
Шунингдек, молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи берилсин.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид