Фан-техника | 18:15 / 17.08.2017
2714
1 дақиқада ўқилади

Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради

Австралия ўзининг пулни ўзлаштиришга қарши кураш ва криптовалютани тартибга солиш бўйича қонунчилигини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Financial Times ёзмоқда.

Аниқлик киритилишича, Австралия ҳукумати мамлакатнинг энг йирик банки Commonwealth Bank иштирокидаги молиявий можародан сўнг шундай чораларни кўришга мажбур бўлмоқда.

Янги қонунчиликка кўра, ҳукумат криптовалюта биржаларини Австралия ҳисобот-таҳлилий транзакциялар маркази назоратига беради.

Аввалроқ Австралияда мамлакатнинг энг йирик банкларига қарийб 300 млн долларлик солиқ солингани хабар берилганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид