Жамият | 19:03 / 20.08.2017
18307
1 дақиқада ўқилади

Сургутда одамларга пичоқ билан ташланган шахснинг йўқ қилиниши тасвирланган видео тарқалди

Интернетда Россиянинг Сургут шаҳрида кишиларга пичоқ билан ҳужум қилган шахснинг йўқ қилиниши тасвирланган видео пайдо бўлди. У кўчадаги видеокузатув камераларига олинган, деб хабар бермоқда «К-Информ».

Кадрлардан кўриш мумкинки, полициячи ушбу шахсни кўча бўйлаб таъқиб қилган, таслим бўлиш ҳақидаги сўзлар эътиборсиз қолдирилганидан сўнг эса унга қарата ўқ узган.

Аввалроқ Сургутда йўловчиларга қуролли ҳужум амалга оширилгани хабар берилганди. Кейинчалик ИШИД ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Мавзуга оид