Фан-техника | 22:34 / 21.08.2017
23129
2 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди

Samsung Galaxy S9 ва Galaxy S9+ смартфонлари янги Snapdragon 845 процессори негизида ишловчи биринчи ва муайян вақтга ягона смартфонлар бўлади. Буни прогнозларида деярли ҳеч қачон адашмайдиган Ice universe инсайдери Weibo ижтимоий тармоғида таъкидлаб ўтди. 

Турли манбалар ярим йилдан бери Samsung компанияси Qualcomm иштирокида янги мобил процессор яратаётгани ҳақида тинмай хабар бермоқдалар. Тахмин қилинишича, янги процессор билан бўлғуси Galaxy S9 смартфонлари жиҳозланади.

Snapdragon 845’дан аввалги Snapdragon 835’га нисбатан электр энергияни 15 фоизга камроқ истеъмол қилгани ҳолда 10 фоизга унумдорроқ ишлаши кутилмоқда. Дарвоқе, Galaxy S9 5,77 дюймли, Galaxy S9+ эса 6,22 дюймли экран олади. Экраннинг жорий формати ҳамда томонлар нисбати, ён томонлардаги букиклар, юқоридаги ва пастдаги ингичка қирралар сақланиб қолади. Эҳтимол, Galaxy S9 ва S9+ орқа панели ҳозирда Galaxy S8 ва S8+ да қўлланган датчиклар билан жиҳозланади. “Уйга” тугмаси бўлмайди. Инсайдер шунингдек иккита асосий камера жорий қилиниши мумкинлигини айтмоқда.  

Snapdragon 820 ва 821 процессорлари жуда муваффақиятли чиқиб, Snapdragon 810 процессори билан боғлиқ муваффақиятсизликдан кейин (жуда қизиб кетарди) Qualcomm’га яна ишончни қайтарди. Кейин бозорга Snapdragon 835 процессори чиққан. Бу процессор Samsung Galaxy S8, Xiaomi Mi6 ва Sony XZ Premium смартфонларида қўлланган. 

Мавзуга оид