Жамият | 12:50 / 21.08.2017
24940
3 дақиқада ўқилади

«Тахтлар ўйини» суратга олинган 7та ҳақиқий манзиллар сурати

Жаҳон телеэкранларида «Тахтлар ўйини» сериалининг еттинчи мавсуми бошлангач, кўпчилик катта уруш ва интиқом онларини кутмоқда. Ҳар бир эпизод пайтида ўзгача кайфият ва ҳузур бағишловчи сериал воқеалари турли манзараларда суратга олинган. Улардан кўпчилиги яшил павильон майдонларида тайёрланган бўлса, яна бошқалари ҳақиқий манзиллар ҳисобланади. «Тахтлар ўйини» ишқибозлари учун қуйида саёҳат давомида ташриф буюриш мумкин бўлган манзиллар рўйхатини тақдим этамиз.

1. Хорватия, Дубровник

Дубровник шаҳри сериал эпизодларида энг кўп намойиш этилган, темир тахт ва пойтахт шаҳар сифатида акс эттирилган. Дубровникнинг эски шаҳар кўчаларида кўплаб сизга таниш бўлган кадрлар сурат олинган.

2. Шотландия, Дун қасри

Шимолдаги Винтерфель ҳукмдорлари, Старкларнинг меросий уйи айнан шу қасрда жойлашган. Илк мавсумларда кўп бора кўзга ташланган қаср деворлари айнан шу бўлади. 

3. Испания, Баск автономияси

Даенериянларнинг уйига элтиб борувчи йўл ҳақиқатан мавжуд ва у Испания қирғоқларида жойлашган. Агар Баск автономиясида Сан Хуан де Гастелугатсега йўлингиз тушса, инсон қўли билан яратилган, оролчани материкка улаб турувчи йўлакни кўрасиз.

4. Испания, Ицурун соҳили

Ва ниҳоят маликанинг еттинчи мавсумда Драгонстонга етиб келганига гувоҳ бўлдик. Шу лавҳалар эса Испанияда, айрим пайтларда Шимолий Ирландияда суратга олинган.

5. Исландия

Шимолий мудофаа девори ҳақидаги эпизодлар ва оқ арвоҳлар юриши Исландияда тасвирга олинган. Хверфьядль вулқони, Миватн кўли суратга олиш майдончаларига айланганди.

6. Испания, Гирона

Бравоосда кадрлар, Оқ ва қоралар уйи Гирона кўчаларида яратилган. Арианинг моҳир ҳашашинга айланиши ва Юзсиз киши билан машғулотлар қилиши шу ерда суратга олинган.

7. Мальта, Гзира

Қирол Жоффрий буйруғи билан қатл этилган Старклар оиласининг бошлиғи, Эддард Старкнинг айнан шу ерда боши олинган. Бу ҳозир Маноэл минораси ҳисобланади.

Мавзуга оид