Жаҳон | 20:05 / 21.08.2017
8433
1 дақиқада ўқилади

Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди

Фото: AP Photo / Pablo Martinez Monsivais

АҚШ махфий хизмати АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг оила аъзоларини қўриқлаш учун иш вақтидан ташқари ҳақни тўлашга бир йилга ажратилган барча маблағларни сарфлаб бўлди. Бу ҳақда хизмат директори Рэндольф Аллес маълум қилди. 

“Президентнинг оиласи катта, бизнинг вазифалар эса қонун билан белгиланган. Мен буни ўзгартира олмайман”, деб айтган у USA Today нашрига берган интервьюсида.

Махсус хизмат вазифаларига АҚШ раҳбари ва унинг оила аъзоларини ҳамда юқори лавозимли шахсларни қўриқлаш киради. Аллеснинг айтишича, бу имтиёзлардан 42 киши, жумладан Трамп оиласининг 18 аъзоси фойдаланади.

Унинг айтишича, у иш ҳақини тўлаш учун қўшимча маблағлар ажратилиши бўйича музокаралар бошлаган. Таъкидланишича, хизматнинг президент оиласини қўриқлаб, асосий иш вақтидан ташқари ишлаган 130 ходими ҳозирча бунинг учун компансация олмайдилар.

Мавзуга оид