Ўзбекистон | 17:10 / 21.08.2017
30914
1 дақиқада ўқилади
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
Озод Ҳамидхўжаев «Ўзбекистон 24» телеканали раҳбарлигидан кетди. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар бермоқда.
Ҳамидхўжаев янги ташкил этилган каналга май ойи охирида раҳбар бўлиб келганди.
Телеканалга эндиликда Нодир Тўлаганов директор этиб тайинланди. У бунгача «Ўзбекистон» телеканалига раҳбарлик қилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Нуриддинов МТРК раиси ўринбосарлигидан олиниб, «Ўзбекистон» телеканалига директор этиб тайинланганди. У бугун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосарлигига қайтарилди. Уч кунлик раис ўринбосари Баҳодир Юнусов қайси ишга ўтгани маълум эмас, шунингдек, «Ўзбекистон» телеканалига энди ким директор бўлгани айтилмаяпти.