Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Норвегия давлат пенсия жамғармаси ҳажми жорий йилнинг ярмида рекорд миқдордаги 63 млрд долларга ошди. Бу ҳақда 22 августда жамғарма матбуот хизмати маълум қилди.
Дастлабки икки чорак натижаларига кўра даромадлилик 6,5 фоизга ошган. 30 июнда Нефть жамғармаси ҳажми триллион доллардан ошган. Рекорд қиймат фонд бозорларидаги ижобий вазият ва жамғарилган маблағларнинг катта ҳажми билан тушунтирилади.
Жамғарманинг бутун маблағларидан 65 фоизи акцияларга, 32 фоизи облигацияларга, қолган қисми эса кўчмас мулкка тикилган.
2016 йил майида Норвегия Нефть жамғармаси маблағларини биринчи марта рецессияга қарши кураш учун қўллаши маълум қилинганди. Ўтган йили мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун нефть сотишдан олинадиган даромадлардан 25 млрд долларни сарфлаш мўлжалланганди.
Мавзуга оид
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
12:00 / 21.11.2024
Норвегия валиаҳд маликасининг ўғли зўравонлик иши бўйича ҳибсга олинди
13:50 / 25.10.2024
Ўзбекистондан Дания ва Норвегияга миллий маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади
19:30 / 24.10.2024