Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда дунёдаги энг катта маълумотлар маркази қурилади
Замонавий маълумотлар марказлари кўп энергия талаб қилади, жуда кўп маълумотларни сақлайди, мураккаб ҳисоб-китобларни амалга оширади ва албатта, тизимларнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун жуда кучли музлатиш тизимини талаб қилади. Шу жиҳатдан олиб қараганда ҳисоблаш машиналарининг совуқ ўлкаларда ўрнатилиши мантиқан тўғри. Норвегияда дунёдаги энг катта маълумотлар марказини қуришни режалаштираётган Kolos компанияси ҳам айнан шунга асосланди. Hi-News шу ҳақида хабар берди.
Норвегиянинг совуқ иқлими жуда самарали энергия тизимини яратишга имкон беради, маҳаллий қайта тикланувчи энергия манбалари эса энергия билан таъминлаш муаммосини ечишга ёрдам беради. Kolos компанияси вакилларининг маълум қилишича, маълумотлар марказининг фаолияти учун зарур энергиянинг барчаси шамол ва яқин орада жойлашган дарёлардаги гидроэлектростанциялар ёрдамида олинади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, иншоотга бир ойда 1000 мегавиттга яқин энергия керак бўлади, лекин маҳаллий совуқ иқлим бу кўрсаткични 60 фоизга камайтириш имконини беради.
Kolos компанияси дизайнерлари Норвегиянинг HDR фирмасининг архитекторлари билан ҳамкорликда бўлғуси иншоот лойиҳасини ишлаб чиқишди. Яқин вақт ичида бино, инфратузилманинг барча элементлари, ёрдамчи иншоотлар лойиҳалари тасдиқланади ва қурилиш ишлари бошланади.
Мавзуга оид
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
22:17 / 29.04.2025
Шпицберген архипелагидаги ер майдони 300 млн еврога сотилиши мумкин
16:49 / 15.02.2025