Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳонда йил бошидан 54 миллион донадан кўпроқ автомобиль сотилди
Июль ойида жаҳон автомобиль бозорида савдо ҳажми ўсиши 3 фоиздан кўпроқни ташкил қилди. Бу ойда бутун дунё бўйлаб 7 438 000 дона енгил ва енгил тижорат автомобиллари сотилган. LMC Automotive консалтинг компанияси маълумотларига кўра, бу натижа ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоизга кўпроқни ташкил қилди.
Таъкидланишича, 2017 йилнинг илк 7 ойи натижаларига кўра, умумий ҳисобда тахминан 54 281 000 дона автомобиль сотилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоиз кўпроқни ташқил қилган.

Автомобиллар савдоси бўйича Хитой етакчилик қилмоқда: бу давлатда июлда 1 924 000 дона машина сотилган ва ўсиш 2,4 фоизни ташкил қилган. 2-ўринни ҳамон АҚШ эгалламоқда: америкаликлар июлда 1 414 000 дона машина харид қилишган ва 7,1 фоизлик пасайиш қайд қилинган.

Ғарбий Европа давлатларида янги автомобиллар савдолари ҳажми 2,4 фоизга ўсиб, июль ойида 1 235 000 дона енгил автомобиль сотилган. Шарқий Европа давлатларида савдо ҳажми 21,4 фоизга ўсиб, 346 500 дона машина сотилган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025