Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Конфедерациялар кубогини алмаштиради
Хитойда 2021 йилда клублар ўртасидаги янги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. У ФИФА ғоясига кўра Конфедерациялар кубогини алмаштириши лозим, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.
Нашр маълумотига кўра, ҳар тўрт йилда ўтказиладиган ва июннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтадиган мусобақада 24 клуб қатнашади. Улар ҳар бирида учтадан бўлган саккиз гуруҳга бўлиб ташланади. Биринчи ўринни эгаллаган клуб чорак финалга чиқади. Мусобақада Европадан 12 жамоа, Жанубий Америкадан бешта, Африка, Осиё ҳамда Шимолий Америкадан иккитадан клуб қатнашади. Тахминларга кўра, яна бир йўлланма учун Океания ва бошқа конфедерация вакили кураш олиб боради.
Европадан ЕЧЛнинг сўнгги тўрт ғолиби, сўнгги тўрт финалчиси ва УЕФАнинг энг яхши коэффициентига эга яна тўрт жамоаси ўз кучини синаб кўради.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025