Жаҳон | 09:41 / 28.08.2017
12664
1 дақиқада ўқилади

Шимолий кореяликлар Жанубий Кореяга ракета синовлари ҳақида варақалар ташлашди

Фото: AFP

Жанубий Корея полицияси Шимолий Корея ўз баллистик ракеталарини синовдан муваффақиятли ўтказгани айтилган 20 мингдан кўпроқ варақани аниқлаганини маълум қилди. Бу варақалар пойтахт Сеулда аниқланган. Унда Шимолий Кореянинг “Хвасон-14” ракетаси синовдан муваффақиятли ўтказилгани айтилган. Бу ҳақда The Korea Herald нашри хабар бермоқда. 

Полициянинг тахмин қилишича, варақалар ҳаводан ташланган. 

Варақаларнинг бир қисми Шимолий Корея томондан ўтказилган охирги ракета синовларидан кейин, бир қисми эса ундан олдин топилган.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея 26 августда ҳарбий машғулотлар доирасида Япония томон яқин масофаларга мўлжалланган учта баллистик ракета учирди. Ракеталар 250 км ларча учиб ўтиб, Япон денгизига тушган.

Мавзуга оид