Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяга ишлашга юборишни ваъда қилиб 5800 доллар олган фирибгар қўлга олинди
Жорий йилнинг 27 август куни Мирзо Улуғбек туман ИИБ ҲПБ таянч пункти профилактика инспекторлари томонидан илгари фирибгарлик жиноятини содир этиб судланган шахс Жанубий Кореяга ишлашга юборишни ваъда қилиб, 5800 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
М.Улуғбек туманида 27 август куни соат 18.32да, 2016 йилнинг октябрь ойида, 1977 йилда туғилган, ишламайдиган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан судланган, Наманган вилояти, Косонсой тумани, Ҳуррият кўчасида яшовчи Х.С. Яланғоч даҳаси 103-уй олдида, 1989 йилда туғилган, Яланғоч даҳаси 103-уйда яшовчи Т.Ф.га ўзини Жанубий Корея элчихонасида ишловчи ходим деб таништириб, унинг “Даврон ва Бехруз” исмли жиянларини Жанубий Корея давлатига ишлашга юборишни ваъда қилиб, 5.800 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланиб, ушланди.
Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан фуқаро Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилди.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
10:44 / 08.05.2025
Telegramʼда аккаунтлар сотилишини реклама қилиб, фуқароларнинг пулини ўзлаштириб келган шахс ушланди
17:25 / 07.05.2025