Politico: Трамп қароргоҳининг собиқ раҳбари молиявий фирибгарликлар билан шуғулланган
Россия иши бўйича суриштирув ишларини олиб бораётган АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер Нью Йорк штатилик ҳамкасблари, хусусан, бош прокурор Эрик Шнейдерман билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. У Трамп сайловолди штаби собиқ раҳбари Пол Манафортнинг молиявий амалиётларини ўрганмоқда ва бу амалиётлар бузилганини исботловчи далилларга эга. Бу ҳақда Politico нашри вазиятдан бохабар манбаларга асосланиб ёзмоқда.
Газетага кўра, иккала жамоада ҳам Манафортнинг турли молиявий жиноятлари, жумладан пулларни ноқонуний ўтказиш хусусида ҳар хил маълумотлар мавжуд. Ҳозирча, аниқ айбловлар эълон қилиш бўйича якуний қарор чиқарилмаган. Politico газетасининг ёзишича, тўпланган маълумотлар Мюллерга Трампнинг собиқ штаб бошлиғига босим ўтказиш учун қўшимча имкониятларни тақдим этади.
Мюллер вакили нашр маълумотларни изоҳлашдан бош тортди. Манафорт матбуот котиби ҳам бу хабарларни изоҳ сўраш мақсадида қилинган телефон қўнғироқларига жавоб бермади.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024