Жамият | 14:58 / 02.09.2017
20634
4 дақиқада ўқилади

Яшнобод туманида “Дўстлик” истироҳат боғи фойдаланишга топширилди

Фото: “Дўстлик” истироҳат боғи 

Яшнобод туманида “Дўстлик” номидаги маданият ва истироҳат боғи мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу маскан Энг улуғ ва энг азиз байрам – мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами кунида пойтахт аҳолисига яна бир туҳфа бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Яшнобод туманига ташрифидаги ташаббуси билан “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғ мажмуасини қуриш ишлари жорий йилнинг 11 май куни бошланган эди.

Қисқа муддат давом этган қурилиш ишлари 25 август куни якунига етказилди.

Фото: “Дўстлик” истироҳат боғи 

Ушбу боғда 20 та замонавий аттракционлар, жумладан, “Мевали Карусел”, “Қувноқ Медуза”, “Уммон паровози” “Автодром”, “Энергия бўрони”, “Қароқчилар кемаси”, “Дрифт” ва бошқа аттракционлар болаларнинг қувноқ дам олишларига хизмат қилиш билан бирга, уларнинг нархини ҳамёнбоплиги ҳам дам олувчиларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.

Масканнинг ўзига хослиги “BOOK” кафеси ҳамда сокин масканнинг ташкил этилганидир. Бу ерда ташриф буюрувчилар енгил тамадди қилиши ва, энг муҳими, китоб ўқишлари учун шароит ва кутубхона ташкил этилган.

Фото: “Дўстлик” истироҳат боғи 

Бундан ташқари, боғдаги “Дўстлик” кафеси, савдо шаҳобчалари, кўнгилочар томошалар, мультфилм қаҳрамонлари тимсоллари ташриф буюрувчилар хизматида.

Истироҳат боғи нафақат ўйин дастгоҳлари билан, балки ўзининг бошқа кўнгил очар масканлари билан ҳам меҳмонларнинг эътиборини жалб қилишга қодир. Хусусан, ҳудудга кириш билан, дунёга машҳур ёдгорликларниг кичрайтирилган нусхалари диққатни ўзига жалб қилади. Бу ерда АҚШдаги Озодлик ҳайкали, Ҳиндистондаги муҳаббат тимсоли  бўлмиш Тож Маҳал мақбараси, дунёнинг “етти мўжизаси”дан бири - Миср эҳромлари, Франция тимсоли - Эйфель минораси билан бирга, юртимиздаги тарихий қадамжолар Исмоил Сомоний мақбараси, Минораи Калон, Шердор мадрасаси нусхаларини кўриш билан бир қаторда, улар ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин.Ушбу тарихий меъморлик дурдоналари ва дунёдаги диққатга сазовор масканларнинг макетлари ташриф буюрувчилар, айниқса ёшларнинг маънавий дунёқарашлари ўсишига хизмат қилади.

Фото: “Дўстлик” истироҳат боғи 

Шу билан бирга, боғ ҳудудига турли сокин, мусиқали, кўнгилочар фавворалар сўлимлик бахш этмоқда.

Бундан ташқари, боғда турли концерт ва томошалар ўтказиш учун 250 ўринга мўлжалланган амфитеатр ташкил этилган бўлиб, у турли байрамлар ва оммавий тадбирларда аҳолининг ҳордиқ чиқаришлари учун имкон яратади.

Фото: “Дўстлик” истироҳат боғи 

Яшнобод туманидаги “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи мажмуасининг ташкил этилиши жараёнида, ҳудуддан оқиб ўтувчи “Қорасув” канали қирғоқлари ҳам ободонлаштирилди – кўкаламзорлаштирилди, аҳолининг сайр қилиши, дам олиши учун қулай сайлгоҳга айлантирилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғида пойтахт аҳолиси ва меҳмонларнинг дам олиши учун қулай ва муносиб шарт-шароитлар яратилган.

Фото: “Дўстлик” истироҳат боғи 

Истироҳат боғиниг манзили: Яшнобод тумани, Мурғоб 1-берк кўчаси ва Ўш 1-тор кўчаси,  6-А уй.

Мўлжал: “Нуроний” шаҳар клиник шифохонаси ёнида.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид